Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
يَاأَيُّهَا النَّاسُ إِنِّي رَسُولُ اللَّهِ إِلَيْكُمْ جَمِيعًا -158,
– „Эй инсонлар, албатта мен сизларнинг барчангизга Оллоҳ Таоло юборган элчиман“. [7:158]
وَأُوحِيَ إِلَيَّ هَذَا الْقُرْآنُ لأُنذِرَكُمْ بِهِ وَمَنْ بَلَغَ -19,
– „Сизларни ва Қуръон етиб борган кишиларни охират азобидан огоҳлантиришим учун менга мана шу Қуръон ваҳий қилинди“. [6:19]
يَاأَيُّهَا الرَّسُولُ بَلِّغْ مَا أُنزِلَ إِلَيْكَ مِنْ رَبِّكَ وَإِنْ لَمْ تَفْعَلْ فَمَا بَلَّغْتَ رِسَالَتَهُ -67,
– „Эй пайғамбар, сизга Парвардигорингиз томонидан нозил қилинган нарсани одамларга етказинг! Агар сизга нозил қилинган нарсаларнинг барчасини етказмасангиз, Унинг рисолатини, яъни элчилигини бандаларга етказмаган бўласиз“. [5:67]
Дарҳақиқат, Расулуллоҳ с.а.в. рисолатни одамларга етказдилар. Расулуллоҳ с.а.в. вафот этганларидан кейин рисолатлари етказилишдан тўхтаб қолмади. Бинобарин, Исломий даъватни оламга ёйиш Расулуллоҳ с.а.в. ишларининг давом этиши бўлди. Мусулмонлар шу йўлда юрдилар ва Исломий даъватни ёйишда давом этдилар. Дарҳақиқат, Расулуллоҳ с.а.в. видолашув ҳажида шундай деган эдилар: «Бу ерда ҳозир бўлганлар йўқларга етказсин, зеро, етказилган қанча-қанча одамлар борки, эшитувчидан кўра яхшироқ англовчи бўлади». Ва яна: «Менинг сўзларимни эшитиб, ёдида сақлаб олиб, кейин эшитмаган одамларга етказган кишининг юзини Оллоҳ Таоло гўзал қилсин». Демак, Расулуллоҳ с.а.в. даврларида, у зотдан кейин халифаларининг даврларида Исломий даъватни ёйиш Исломий Давлатнинг бошқа давлат, халқ ва умматлар билан алоқаларининг асоси бўлган эди. Шаръий ҳукм ҳам мана шудир. У Китоб, Суннат ва саҳобалар ижмоси билан собитдир. Шунинг учун, Исломий Давлатнинг ташқи сиёсати Исломий даъватни бутун оламга ёйишдир.
Бу сиёсат ўзгармас, собит тариқат билан амалга оширилади. Бу тариқат эса жиҳоддир. Ҳокимият тепасидаги шахслар қанчалар ўзгармасин, бу тариқат ўзгармайди. Расулуллоҳ с.а.в. Мадинада давлат барпо қилган кунларидан бошлаб қўшин тайёрлаб, даъват йўлида тўсиқ бўлиб турган тўсиқларни олиб ташлаш учун жиҳод бошладилар. Қурайш Исломий даъват йўлида турган тўсиқ эди. Расулуллоҳ с.а.в. уни олиб ташлашга қатъий қарор қилдилар. Даъват йўлини тўсаётган бошқа вужудларни ҳам йўқ қилдилар. Натижада Ислом бутун Арабистон ярим оролига ёйилди. Кейин Исломий Давлат бошқа умматларга ҳам Исломни ёйиш учун ҳаракат бошлади. У бу умматларнинг тепасидаги мавжуд ҳокимият вужуди даъват олдидаги моддий тўсиқ эканига дуч келди. Демак, даъват олдидан мана шу тўсиқни олиб ташлаш, ўзга халқларни Ислом билан бошқариш орқали Исломга даъват қилиш лозим эди. Шунда улар Исломнинг адолатини, унинг байроғи остида яшашдаги фаровонликни ўз кўзлари билан
107-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|